Тошкент давлат транспорт университети
Тошкент · 2026 · Транспорт
Тошкент давлат транспорт университетида қулай муҳит яратиш ишлари учта босқичда бажарилди:
- Ташқи ҳудуд — пиёдайўллар бўйлаб зангламас пўлатдан йўналтирувчи тактил йўл, бурилиш ва кесишмаларда огоҳлантирувчи конусли плиткалар.
- Кириш қисми — Брайл ёзувли «Кириш» табличкаси, қулайлик пиктограммалари ва шиша эшикларга контраст сариқ белгилар.
- Бино ичи — вестибюлдаги тактил йўл, йўналиш кўрсаткичлари ҳамда ҳар бир хона учун Брайл ёзувли табличкалар.
Натижада кўзи ожиз талаба пиёдайўлдан кириш эшигигача ва ундан керакли хонагача ҳамроҳсиз бора олади.